Специальные возможности
OilyTheme

Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб "Саломатлик сайиллари" ойлиги бўлиб ўтмоқда.

Туман Тиббиёт бирлашмасида 3 апрель куни ташкил этилган  ушбу акцияда Ташкент ва Нукус шахарларидан  келган  19 та  мутахассислар  иштирокида, қўшимча  кўчма ренген, кўчма маммаграфия,  офталмология  мобиль поликлиникалари ҳамда маҳаллий шифокорлар иштирокида туманда  яшовчи болалар, аёллар, катта ёшли аҳоли профилактик тиббий кўрик ҳамда скринингдан ўтказилди.

Текширувлар натижасида касалликлар аниқланган фуқаролар учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилиб, туман ва Республика даражасида даволанувчи беморларга бепул йўлланмалар расмийлаштирилади.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали хасталиги бор беморлар ихтисослаштирилган марказларнинг малакали мутахассислари иштирокида ҳудуднинг ўзида юқори технологик муолажалар орқали соғломлаштирилиши белгиланган.

Саломатлик сайлига келган фуқаролар билан соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва  касалликлар профиликатикаси бўйича кўргазмали  материаллар билан  биргаликда тарғибот тушунтириш ишлари  олиб борилди.

Полезные ссылки