Специальные возможности

Новости филиалов

OilyTheme

Худудга чиқиш

Бугунги кунда, филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳудудлардаги юзага келган муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича нафақат “РИАГИАТМ” ДМ вилоят ҳудудий филиалларида, балки чекка туманларда, олис аҳоли пунктларида ҳам мутахассисларимиз томонидан йиллик режага киритилган аниқ мақсадли ишлар, тиббий кўриклар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Бунда, маҳаллабай ишлаш билан бир қаторда, хонадонбай, яъни ҳар бир фуқаро билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилган. Ушбу ишлаш тизими орқали ҳар бир фуқарога аниқ ташҳис қўйилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойларда барвақт ечимини топишга эришилмоқда.   

Жумладан, Марказ мутахассисларининг2023 йилги тасдиқланган жадвал асосида, навбатдаги хизмат сафари Тошкент  вилояти  Нурофшон шахри КТПМ да 19-21 январ кунлари ташкил этилди. Марказдан 2 нафар мутахассис акушер-гинекологлар – Жамолиддинова Х.З ва Азизова Г.Ж  ушбу ҳудудда иш олиб бориб, жойларда тиббий хизмат кўрсатишди.
Жами – 102 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тегишли хизматлар кўрсатилди. Шулардан,
102 таси – амбулатор беморлар кўздан кечирилди. Шунинг билан бирга,
 мутахассисларимиз томонидан”Хомиладорларда артериал кон босимининг ошиши”  мавзусида 1та семинар Шифокорлар ва хомиладор аеллар уртасида  ўтказилди.  Жойларда жами 21та мутахассиснинг малакаси оширилишига эришилди.

Полезные ссылки