Специальные возможности

Новости филиалов

OilyTheme

«Ҳар бир раҳбар ўзгаришни ўзидан бошлаши керак»

 

Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов ўз нутқида Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси ҳақида гапириб ўтди. Раҳбар кабинетда ўтирмасдан ҳудудларга бориб вазиятни ўрганиш кераклигини таъкидлади.

“Ҳар бир раҳбар ўзгаришни ўзидан бошлаши керак. Ишга янгича ёндашмаса, ташаббус ва фаолликни ўзидан бошламаса, бугун талаб этилаётган натижани кўрсата олмайди”, деди у.

Бўлиб ўтган йиғилишда тиббиётнинг коррупция авж олган бир қатор йўналишлари ҳақида ҳам cўз борди:

“Ишга жойлаштириш, роддомлардаги белгиланган «ставка»лар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади. Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда” дейди вазир. 

 

 

“2023 йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилдим. Вазирликнинг “Ишонч телефони” ташкил этилди. Шу билан бирга ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритдим”.

Шунингдек, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиб, бунда, туғруқ комплексларини таъмирлаш, зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва туғруқ ўринлари сонини кўпайтириш режалаштирилди. 

Малака тоифасини беришда, инсон омили аралашмайдиган, шаффоф янги тизим, яъни ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электрон шаклда қабул қилиш тартиби жорий этилади.

 

 

Вазир ўз нутқида кўпчилик шифокорлар дори-дармон фирмаларининг дилерларига айланиб қолганлигига алоҳида урғулади. Қолаверса, вилоятдага тиббиёт ўқув юртлари тизимини янада ислоҳ қилиш ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича таклифларини берди.

Бўлиб ўтган учрашувда қуйидаги устувор вазифалар белгиланди, касалликларни эрта аниқлаш ва профилактикасини таъминлаш, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ҳамда тўғри овқатланишни аҳоли орасида кенг ва мунтазам тарғиб қилишдан иборат бўлади.

“Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йил март ойидан “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” янги умуммиллий ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз. Ундан олдин эса 1 февралдан 1 мартгача юртимизда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади”, деди А.Иноятов. “Бу даврда мамлакатимиздаги аграр соҳа ходимлари — фермерлар, деҳқон, боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, аввало, бепул профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади”.

Йиғилиш давомида юқоридаги масалалар бўйича томонлар таклиф ва мулоҳазалари ўрганиб чиқилди.

 

 

 

Мазкур тадбирда журналист ва блогерлар ҳам қатнашиб, тизимдаги камчиликлар ва уларнинг бартараф этиш чоралари тўғрисида ўз муносабатларини билдиришди.

Полезные ссылки